Бу қизалоқ балиқ мучалида туғилган. Балиқ энг ҳалол жонзот. Маълумки, унга қараб кишиларнинг асаблари тинчланади, ором олади, кўзи қувнайди.
Севарани кўриб ҳам кайфиятингиз кўтарилади, жажжи қизчадан куч оласиз. Камгап қизалоқ суратлар чизишни ёқтиради. Болалигидан келажакда модельер-дизайнер бўлишни истарди. Эндиликда эса гематолог-шифокор бўлишни ният қилган. Токи оққон дардидан ҳеч бир инсон озор чекмасин… Унинг онаси тилидан ҳикоя қилинган ушбу воқеани ўқиб эса сиз ҳам қизалоқнинг иродасига, сабрига тан берасиз…