Понедельник, 25.11.2024, 05:43
Приветствую Вас Гость | RSS

Musiqiy portalga Xush kelibsiz

Меню сайта

REKLAMA

Форма входа

Поиск

Главная » 2013 » Июль » 21 » "«Ойижон, мен албатта соғаяман!..» 13 ёшли қизалоқ ёрдамингизга муҳтож!"
12:47
"«Ойижон, мен албатта соғаяман!..» 13 ёшли қизалоқ ёрдамингизга муҳтож!"
                                           
Бу қизалоқ балиқ мучалида туғилган. Балиқ энг ҳалол жонзот. Маълумки, унга қараб кишиларнинг асаблари тинчланади, ором олади, кўзи қувнайди. 

Севарани кўриб ҳам кайфиятингиз кўтарилади, жажжи қизчадан куч оласиз. Камгап қизалоқ суратлар чизишни ёқтиради. Болалигидан келажакда модельер-дизайнер бўлишни истарди. Эндиликда эса гематолог-шифокор бўлишни ният қилган. Токи оққон дардидан ҳеч бир инсон озор чекмасин… 
Унинг онаси тилидан ҳикоя қилинган ушбу воқеани ўқиб эса сиз ҳам қизалоқнинг иродасига, сабрига тан берасиз…


— Севара яккаю ягона дилбандимиз. Ўн йил аввал бачадон саратони хасталигига чалиндим. Шу сабаб бачадонимни олиб ташлашди. Натижада бошқа фарзанд кўролмадик. Турмуш ўртоғимга: «Бир фарзанд билан, устига-устак у қиз бола бўлса, яшаб ўтаверасанми? Сенга ҳам изингни босгувчи ўғил керак, аёлинг билан ажрашиб, бошқага уйлан», дея маслаҳат бергувчилар топилди. Аммо эрим доим «Севара ҳам ўғлим, ҳам қизим! Ҳали шунақа қиз бўлсинки, ўнта ўғилнинг ўрнини боссин!» дейди доим. Яна ҳазиллашади: «Мен Севарани узатмайман, уйлантираман». Қизалоғимиз, кўз тегмасин, жуда ақлли, ҳушли. Мактабда ҳам аъло баҳоларга ўқиди. Танловларда қатнашиб, ғолиб чиқарди. Отаси ҳам, мен ҳам фақат шу қизимиз, унинг келажаги учун тиним билмай ҳаракат қилардик. Орада турмуш ўртоғим чет элга ишлаш учун кетди-ю, юрак хуружини бошидан ўтказди. Олти ой хотирасини йўқотиб, ҳатто қизалоғини ҳам таниёлмади. Турмуш ўртоғим ўзига келгунча бир ўлиб-тирилдим. Севара иккаламиз отаси бизнинг кимлигимизни билолмаётганидан пана-паналарда йиғлаб олардик. Худога шукр, дард берган шифосини ҳам берди. Эрим соғайди. Иккаламизнинг ҳам оғир дардни бошдан ўтказганимиз унутилди. 

Аммо синовли дунё экан. Севара мучал ёшидан ўтгач, рўзғор юмушларида қанотимга кираётган пайтда бирданига дардга йўлиқди. Яратганнинг сабримизни синаш учун берган синови олдида ўзимизни тамоман йўқотиб қўйдик. 

Олдинига нимадир ёқмагандир, шунинг учун мазаси қочиб, қайт қилаётгандир деб ўйладик. Дарров Тўрткўл туманидаги шифохонага чопдик. Аммо жигарбандимнинг аҳволи дақиқалар сайин оғирлашар, гавдасини кўтаролмасди. Туман шифохонаси бизни Урганчга жўнатди. Анализ топширгач, шифокорлариннг ташхисини эшитиб, ҳеч нарсага тушунмадик. Фақат билганимиз Севара оққон деган қанақадир дардга йўлиққани, уни зудлик билан пойтахтга олиб боришимиз кераклиги, болажонимизнинг ҳаёти хавф остидалиги... Шифокор ҳузурида нима бўлаётганини англолмай ўтирганимизда Тошкентда яшайдиган қайнопам қўнғироқ қилиб қолди. У киши шифокорлар билан ўзи гаплашди-ю, бизни тезда чақириб олди. Республика гематология шифохонасида яна шу аҳвол. Боламни шифокорлар у хонадан-бу хонага олиб киришар, текширишар, «Тезроқ ёрдам кўрсатиш керак. Касаллик оғир шаклида», дейишар… Кўзларим эса Севаранинг маъюс нигоҳларинигина кўрарди… 

Мана, саккиз ойдан буён шифохонадамиз. Ҳеч бир онанинг фарзанди дарддан озор чекмасин экан. Болангнинг дардини ололмасанг, ҳар куни игналар санчиладиган қўлларини силаб йиғлашдан ўзга иш қўлингдан келмаса, қон қуйишлар, кимёвий муолажалар олиб қийналишларини кўриб яшаш… жуда оғир… Аввалига унга қараб фақат йиғлардим. Унинг кўзларида сўнаётган ҳаёт учқунларига дош беролмасдим. 

Қизалоғимнинг ўйинчоқлари кўп. Ким бу даргоҳга келса, албатта совғалар келтиради. Бир куни Севара «Она, ўйинчоқларимнинг биттасини қўшнимиз Севинчойга беринг, хўпми? «Севара опамдан эсдалик» деб ўйнаб юради», дейди. Бу гап жон томирларимни узиб юборди гўё… Турмуш ўртоғим эса яна бир бор юрак хуружини ўтказди. 

Охири қайнопам уришиб берди. «Келин, сиз йиғлаб жиянимни қийнайсиз! У албатта тузалади! Ўзингизни ҳам, Севарани ҳам шунга ишонтиринг! Ишонч мўъжиза яратади!» деди. Севаранинг кўриниши ҳам, табиати ҳам аммасига ўхшайди. Қайнопам ҳам кўкрак саратонини ва яна уч-тўртта жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган. Севара болалигида аммасининг чандиқларини кўриб, қўрқиб кетарди. Ҳозир эса фақат бир гапни такрорлайди: «Аммам тузалиб кетди-ку! Шунча оғир касалликларни енгиб ўтди-ку! Мен ҳали ёш қизчаман, она! Мен ҳам яхши бўламан!..» 

Унинг кўзларида умид чақнашида, юрагида яшашга ишонч уйғонишида, аммамизнинг ўрни катта. У киши Севара учун тўрт томонга чопади, борини аямайди. Доим далда бериб, ҳатто уришиб ҳам туради. Севара сочлари тўкилиб кетгани сабаб олдириб ташлаганина жуда хафа бўлган. Ўшанда қайнопам дунёга машҳур юлдузларининг суратларини олиб келиб, «Мана, қара, уларнинг ҳам сочи йўқ! Ҳозир мода бу!» деганди. Шундан буён Севара «Бу мода» деб ўзини ўзи хурсанд қилади. 

Шифокорлар ҳам жуда меҳрибон ва малакали. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан Севара соғаймоқда. Бундан ташқари, бизга моддий ва маънавий кўмак бериб турганлар ҳам кўп. Қайнопамнинг бир таниши катта ташкилотда ишларкан. Шу киши бир куни «Лола опа, жиянингиз қалай?» деб ҳол-аҳвол сўраб қолибди. Вазиятни билгач, корхонаси билан бирга Севарага ёрдам беришларини айтибди. Айни ўша кунлари моддий кўмакка жуда муҳтож эдик. Эримнинг «Ҳозир қишлоққа бориб, одамлардан қарз сўрасам, «Ўзинг икки маротоба юрак хуружини бошдан кечирдинг» деб ким пул беради менга», дея боши қотганди. Аммо давлат, қариндош-уруғ, турли корхоналар, хонандалар, қишлоқдошларимиз биздан ёрдамини аямади. Деярли ҳар куни кимдир «Севара, қалайсан?» дея шифохонага келади. Қизалоғим эса эътибор ва меҳрдан куч олаяпти. Унга аммаси доим «Севара, олтин балиқ эртагини билансан-а? У чолу кампирнинг истакларини амалга оширади. Сен ҳам ота-онангнинг олтин балиғисан! Уларнинг орзуларини амалга оширишинг керак», дейди. Ҳа, Севарадан кутганларимиз, умидларимиз катта. Ҳозир эса фақат унинг тезроқ соғайиб кетишини Худодан сўраймиз ва бунга ишонамиз! Айни пайтда Севара инглиз ва рус тилини ўрганаяпти. Дам олиш кунлари аммасининг ўзи у билан шуғулланади. Уйга вазифалар беради. Шифохонада ҳам тушкунликка тушмасдан, тил ўрганаяпти. «Чет элга бориб даволансам, шифокорлар билан қандай гаплашаман», деб ҳаракатда. Бўш вақтларида эса суратлар чизади. Орзуларини, атрофидаги воқеаларни расмлари орқали ифодалашга ҳаракат қилади. Ҳа, Севара биз ўйлагандан-да кучлироқ экан. Унга доим «Қизим, касалинг тузалади. Шунинг учун ҳам одамлар сендан ёрдамини аямаяпти. Улар эртага малакали гематолог бўлишингга ишонишади», деймиз. 

Гарчи қизим ҳар анализ топширганда, жавобларни юрак ҳовучлаб кутсам-да, унга буни сездирмаймиз. Севарага шифокорлар ва бизнинг айтганларимизни бажарса, албатта тузалиб кетишини уқтирганимиз учун ҳам муолажалар олаётганда инжиқлик қилмайди. Ҳар бир муолажа уни ҳаётга қайтараётганини ич-ичидан ҳис қилади. 

Мен ушбу ҳикоям орқали бизга кўмак берган инсонларга, шифокорларга раҳмат айтмоқчиман. Дунёда яхши одамлар кўп, уларнинг ёрдами билан шифохонадаги болакайлар тузалаяпти. Бунинг учун Яратганга беҳисбоб шукр айтаман! 

Севара август ойида ўн уч ёшга тўлади. Куз фаслида ота-онаси уни чет элга олиб кетмоқчи. Чунки қизалоқнинг дарди оғир шаклда. Ҳозир ота-онаси, аммаси фарзандлари тузалиши учун елиб-югураяпти, ҳаракат қилаяпти. Азиз мухлислар, нафақат Севарадан, балки атрофингиздаги инсонлардан, яқинларингиздан, айниқса, хасталанган кишилардан меҳрингизни, эътиборингизни, кўмагингизни аяманг. Инсонни фақат дорилару уколлар эмас, меҳр ва эътибор ҳам тузатади. Зеро, яхшилик ерда қолмас… Севарага маънан ва моддий кўмак беришни истасангиз, +99 894 690-30-71 рақамларига қўнғироқ қилинг. 

Cеваранинг онаси Машарипова Ширин Исламовнанинг ҳисоб рақами: 23120000200000883100 
ИНН: 200917624 
МФО:00883
Прикрепления: Картинка 1
Просмотров: 457 | Добавил: Mexroj | Теги: yangiliklar faqat bizda | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Sizning reklamangi

Календарь

«  Июль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Архив записей

Наш опрос

Оцените мой сайт
Всего ответов: 6

Статистика


Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0
FastCounter Mart.Рейтинг сайтов домена .UZ