Понедельник, 25.11.2024, 06:02
Приветствую Вас Гость | RSS

Musiqiy portalga Xush kelibsiz

Меню сайта

REKLAMA

Форма входа

Поиск

Главная » 2013 » Июль » 31 » "Ўзбекистон бўйлаб зиёрат: қаерга борамиз ва қанча пул керак?
20:46
"Ўзбекистон бўйлаб зиёрат: қаерга борамиз ва қанча пул керак?
 
Манбаларга кўра, республикамиздагиаксарият жой номлари энг камида 3 минг йиллик тарихга эга. Уларнинг мўъжизакор қудрати, салобати ҳамдасирлилиги ҳар қандай кишини ҳайратга солади. Агар тарихий масканлар, муқаддас қадамжолар зиёратига боришниният қилган бўлсангиз, қуйидаги айрим муҳим тавсиялар сизга асқотиши мумкин. МАҚСАД НИМА? Азалдан, зиёратгоҳларбир томондан, азиз авлиёларнинг руҳи ва хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун зиёрат қилинса, иккинчитомондан, ҳар бир инсон ўз эзгу орзу-истаклари рўёбга чиқишига умид қилиб ташриф буюрилган. Муқаддасжойларни зиёрат қилиш одамларни инсофли-диёнатли бўлишга, ўзидан фақат яхшилик қолдириш сингари хайрлиишларга чорлаш билан бирга асрлар мобайнида ўзига хос маънавий тарбия вазифасини ҳам бажариб келган. Зиёратгоҳлар олдидан ўтиш ахлоқ-одоби тўғрисида "Алпомиш” достонида қуйидагитаъриф келтирилади: "Вақт-бевақт киши бир мозорнинг қабатидан ўтса, чап оёғини узангидан чиқариб, мозордагиодамларнинг ҳақига дуо қилиб ўтса, бул ҳам сахий, агар ким мозордан ўтганда, чап оёғини узангидан чиқармай,мозоротнинг ҳақига дуо қилмай ўтса, бул ҳам бахил экан”. Яна қайд этиш керакки,зиёратгоҳга келаётган ҳар бир киши дастлаб ўзининг устки кийим-бошига эътибор берган. Аввало, бу борада бошкийимсиз зиёратгоҳга борилмаслигини таъкидлаш ўринлидир. 
БУХОРО 

Уч минг йилдан зиёд тарихга эга Бухоро жаҳон тамаддунига беқиёс ҳиссақўшган шаҳарлардан бири. Истиқлол йилларида Масжиди Калон, Чорбакр, Арк қалъаси каби қатор осори-атиқалартаъмирланиб, асл қиёфасига келтирилди. Айниқса, Бухоро маданий маркази бунёдкорлик ишлари доирасида алоҳидаўрин эгаллайди. Президентимиз ташаббуси ва ғояси асосида барпо этилган 107 гектардан иборат маданий марказдайирик иншоотлар – 700 ўринли вилоят мусиқали драма театри, 2000 томошабинга мўлжалланган амфитеатр, уларўртасида эса "Кўҳна ва боқий Бухоро” монументи жойлашган. Худди шу ерда Бухоронинг кўҳналигидан даракберувчи меъморий ёдгорликлари – Мағоки Атторий, Исмоил Сомоний, Чорбакр, Минораи Калон, Арк қалъаси,Лабиҳовуз, Чорминор, Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси ва бошқа қатор обидалар тасвири тошда муҳрланган. 
Диққатга сазовор жойлари: Арк қароргоҳи, Лабиҳовуз мажмуаси, Минораи калон, Етти пир (Ромитан, Вобкент, Шофиркон, Ғиждувон ва Когон туманларида жойлашган)зиёратгоҳлари, шунингдек, Бухоро шаҳри яқинидаги Моҳи Хоса мавзесида жойлашган Ситораи Моҳи Хоса, Бухороамири Саййид Олимхон саройи. 
ТОШКЕНТ – БУХОРО Темир йўл – "Шарқ” тез юрар поезди қатнови ҳар куни соат 08.30 да (жой турига қараб чипта нархи: 37289сўмдан 118584 сўмгача), 6 соатда етиб боради; ҳар куни соат 22.55 (жой турига қарабчипта нархи: 23578 сўмдан 82069 сўмгача)да, 10 соатда етиб боради. Самолёт –ҳафтанинг 5 кунида турли рейслар (эрталаб 07.30, кундузи 12.10, кеч 19.10), чипта нархи 127 000 сўм. 45 дақиқада етибборади. Енгил машина – йўлкира: 50-55 минг сўм, 5-6 соатда етиб боради. Автобус – йўлкира: 25-30 минг сўм. 10 соатда етиб боради 
БУХОРО - ТОШКЕНТ Темир йўл – "Шарқ” тез юрар поезди қатнови ҳаркуни соат 14. 47 да; ҳар куни соат 06. 00 да. Мазкур хизматдан фойдаланишда ҳам чиптанархлари ва масофанинг босиб ўтилиш вақти ТОШКЕНТ – БУХОРО йўналишидагидан фарқ қилмайди. Самолёт – ҳафтанинг 5 кунида турли рейслар (эрталаб 09.55, кундузи 14.35, кеч 21. 35), чипта нархи 127000 сўм. 30 Енгил машина ва автобус хизматидан фойдаланиш учун йўлкира ҳамдамасофанинг босиб ўтилиш вақти ҳам ТОШКЕНТ – БУХОРО йўналишидаги каби. Масофа: 568 км. 
САМАРҚАНД 

Ерюзи сайқали, деб эътироф этилган Самарқанд дунёнинг энг жозибадор масканларидан ҳисобланади ва ҳақлиравишда ЮНЕСКОнинг "Бутунжаҳон мероси рўйхати”га киритилган. Қулай географик жойлашув, улкантарихий-маданий мерос, турли миллат ва элатларнинг ўзига хос турмуш тарзи минтақада сайёҳликнинг тезривожланиши учун мустаҳкам замин яратди. Самарқанд ҳудудида табиий ва антропген??? характердаги 360 дан ортиқтарихий, маданий ва миллий меъморчилик ёдгорликлари сақланиб қолган. Диққатга сазовор жойлари: Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи, Чорчинорзиёратгоҳи, Довуд алайҳиссалом зиёратгоҳи, Имом Мотуридий мақбараси, Абдураҳмон Ад-Даромий зиёратгоҳи,Талаб ота зиёратгоҳи, Имом Фахриддин Розий Ҳазратлари зиёратгоҳи, Хожа Аҳрор мажмуаси, Амир Темур мақбараси,Бибихоним жомеъ масжиди, Шоҳи-зинда ансамбли, Ҳазрати Хизр масжиди, Хўжа Дониёр мақбараси, Нодир Девонбегимадрасаси, Регистон мажмуаси, Улуғбек расадхонаси ёдгорлик тарихий музейи, Садриддин Айний ёдгорликуй-музейи. 
ТОШКЕНТ – САМАРҚАНД Темирйўл – "Афросиёб” тез юрар поезди қатнови ҳар куни соат 08.00 да. Жой турига қараб чипта нархи: 51 097 сўмдан 98 117сўмгача. 2 соатда етиб боради; Маълумот ўрнида: ҳар куни 08.30 да қатнови амалгаошириладиган Бухоро йўналишидаги "Шарқ” тезюрар поезд хизматидан ҳам фойдаланиш мумкин. Чипта нархи: 26519сўмдан 84511 сўмгача. Самолёт – ҳар куни турли рейсларда, чипта нархи 44 000сўм. Енгил машина – йўлкира: 25-30 минг сўм, 3,5-4 соатда етиб боради. 
САМАРҚАНД – ТОШКЕНТ Темир йўл – "Афросиёб” тез юрарпоезди қатнови ҳар куни соат 19.10 да. Тезюрар поезднинг чипта нархи ва босибўтиладиган масофа вақти, шунингдек, самолёт, енгил машина хизматидан фойдаланиш ҳам ТОШКЕНТ – САМАРҚАНДйўналишидагидан фарқ қилмайди. 
Масофаси:300 км. ХОРАЗМ 

Хоразмнинг бой кўп қиррали тарихи қадимзамонлардан буён хорижий ва юртдош олимларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келади. Вилоят ҳудудида кўплабтарихий ёдгорликлар мавжуд. Айниқса, Хива шаҳридаги меъморий обидалар дунё аҳлининг эътиборини тортибкелмоқда. Бу ерда Арк, Калтаминор, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Дишанқалъа ёдгорликлари алоҳида ажралибтуради. Хивадаги Ичанқаъла ёдгорлик мажмуи эса ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шарқдурдонаси бўлган қадимий Хива шаҳрининг 2500 йиллиги 1997 йилда халқаро миқёсда кенг нишонланган. 
ТОШКЕНТ – УРГАНЧ (Эслатма: Тошкентдан Хивагачатўғридан-тўғри темир йўл ва ҳаво қатнови ҳам йўлга қўйилмаган. Урганчдан Хивагача (20 км) йўлкира: 5000сўм) Темир йўл – ҳафтанинг чоршанба, жума ва якшанба кунлари соат 19.30 да. Жойтурига қараб чипта нархи: 60182 сўмдан 169422 сўмгача. 18 соатда етиб боради. Самолёт – ҳафтанинг ҳар куни турли рейсларда чипта нархи: 200 143 сўм. Самолёт турига қараб 1,5-2,5 соатдаетиб боради. Енгил машина – йўлкира: 100-120 минг сўм. 14-15 соатда етибборади. Автобус – йўлкира: 50 минг сўм. 20 соатда етиб боради. 
УРГАНЧ - ТОШКЕНТ темир йўл - ҳафтанинг сешанба, жума ваякшанба кунлари соат 10.25 да. Темир йўл хизматидан фойдаланишда чипта нархи ва боисб ўтиладиган масофа вақтиҳамда самолёт, енгил машина, автобусда қатновни амалга ошириш ТОШКЕНТ—УРГАНЧ йўналишидаги каби. Масофаси:1050 км. 
ФАРҒОНА 

Фарғона водийсидаги Қува, Марғилон, Риштон ҳамда Қўқон қадимий шаҳарларида мавжудмасжид ва мадрасалар асосан муқаддас мозорлар асосида бунёд этилган. Фарғона вилоятидаги мавжуд меъморийобидалар ичида муқаддас зиёратгоҳлар билан боғлиқ ёдгорликлар, масалан, Даҳмайи шоҳон, Модарихон, БибиУбайда, Пошшо пирим, Бистом бува, Хўжа Муъоз, Мўйи муборак, Пури Сиддиқ зиёратгоҳи, Шоҳимардондаги Ҳазрат Алимозори, Тошкелин (Риштон тумани), Қиз мозор (Марғилон шаҳри), Чилдухтарон (Олтиариқ тумани) "Шоҳ Толиб”,"Тўнга ота” (Олтиариқ тумани), "Хўжа Илғор” (Риштон тумани), "Яланғоч ота”, "Садкак ота” (Фарғона тумани)алоҳида ўрин тутади. 
ТОШКЕНТ – ФАРҒОНА (Эслатма: Тошкентдан Фарғонагача тўғридан-тўғри темир йўл транспорти йўлга қўйилмаган.) Самолёт - ҳафтанинг 6 куни турли рейсларда чипта нархи 107000 сўм. 55 дақиқада етибборади. Енгил машина - йўлкира: 25-30 минг сўм. 4 соатда етиб боради. 
ФАРҒОНА—ТОШКЕНТ йўналишида ҳам қатновни амалга ошириш худдиТОШКЕНТ—ФАРҒОНАдаги каби йўлга қўйилган. Масофаси: 419 км. 

ТОШКЕНТ 
Бу заминдан етишиб чиққан Қаффол Шоший, Шайх Хованд Тоҳур (Шайхонтоҳур),Шайх Зайниддин бобо, Хўжа Аламбардор, Иброҳим ота, Қўйлиқ ота каби азиз-авлиёлар, уламолар, Бадриддин Чочий,Зайниддин Восифий, Шарофиддин ибн Юсуф Илоқий, Исҳоқ ибн Иброҳим Шоший, Мирзо Муҳаммад Ҳайдар, АбдуллаАвлоний, Мунавварқори, Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Ойбек, Зулфия сингари шоир, ёзувчи ва мутафаккирларнингномлари ва меросини халқимиз яхши билади. Тошкент меҳмонлари энг аввало, Ўзбекистоннинг бош майдони —Мустақиллик майдонига қадам ранжида қилади. Бу жойдаги Мустақиллик ва Эзгулик монументи, Мотамсаро онаҳайкали, Эзгулик аркаси кабилар халқимизнинг маънавий қиёфасини ўзида акс эттирган. Агар Хоразм, Бухоро, Самарқанддан пойтахтга отланмоқчи бўлсангиз, сарф-харажатлару босибўтиладиган масофалар ҳақида юқорида тақдим этилган маълумотлар сизга асқотиши мумкин. 
Эслатма: кўрсатилган барча нархлар ўзгариб туриши мумкин. 
Сарвар САФАРОВ тайёрлади 
Источник: darakchi.uz
Просмотров: 661 | Добавил: Mexroj | Теги: yangiliklar faqat bizda | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Sizning reklamangi

Календарь

«  Июль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Архив записей

Наш опрос

Оцените мой сайт
Всего ответов: 6

Статистика


Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0
FastCounter Mart.Рейтинг сайтов домена .UZ