Главная » 2013»Июль»19 » "МТС-Ўзбекистон" филиаллари хам аукционга кўйилди
07:26
"МТС-Ўзбекистон" филиаллари хам аукционга кўйилди
"Ўздунробита” МЧЖ хорижий корхонасининг вилоятлардаги филиалллари активлари аукцион савдоларига кўйилди. Бу хакда "Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ хабар берган.
Маълум бўлишича, "Ўздунробита” МЧЖ ХК филиаллари кредиторлари томонидан компаниянинг вилоят филиаллари мулкларини аукцион савдоларига қўйиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Савдоларда иштирок этиш учун аукционга кўйилган мулк бошланғич нархининг 20% ини олдиндан тўлаш талаб этилади.
Кредиторлар томонидан ҳар бир филиал учун алоҳида бошланғич нарх белгиланган.
Савдоларда иштирок этиш учун аризалар 2013 йилнинг 29 июлига қадар қабул қилинади. Аукцион савдолари шу йилнинг 31 июль санасида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан "Ўздунробита” корхонаси 2013 йилнинг 22 апрель куни банкрот деб топилган. Кейинчалик, 10 июн санасида вилоятлар хўжалик судлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди томонидан ҳам компаниянинг филиалларига нисбатан шундай карор кабул қилинган.
Жорий йилнинг 1 июль санасида "Ўздунробита” МЧЖ мулкларининг аукционини ўтказиш режалаштирилганди, бирок аризаларнинг йўқлиги сабаб, савдо қолдирилган.