Понедельник, 25.11.2024, 03:29
Приветствую Вас Гость | RSS

Musiqiy portalga Xush kelibsiz

Меню сайта

REKLAMA

Форма входа

Поиск

Главная » 2013 » Август » 13 » Уммон қўшиқ айтиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди
13:37
Уммон қўшиқ айтиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди
Дилфуза Раҳимова, Отабек Муталхўжаев, Дилшод Раҳмонов, "Уммон” ва "Манго” гуруҳлари хонандаларининг лицензиялари амал қилиш муддати тугатилди. Бу ҳақда "Ўзбекнаво" бирлашмаси матбуот хизмати хабар берган. Хабарда таъкидланишича, миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг 2013 йил 23 март куни ўтказилган "Ўзбек эстрада санъатининг ривожланиш жараёнлари ҳақида”ги 2-сон йиғилишида ҳукумат томонидан эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган ижодкорлар учун шарт-шароитлар яратилгани қарамасдан, кўпгина эстрада хонандалари бундай имкониятлардан тўғри фойдаланиш ўрнига уни суиистеъмол қилаётганлиги танқид қилинган. Бундан ташқари, ёш хонандалар айниқса, унвон олган хонандаларда талабчанлик йўқолиб, ҳотиржамликка, ўзибўларчиликка берилишаётгани, аксар холларда хонандаларининг репертуаридан ўрин олган қўшиқлар мазмунан саёзлиги, бадиий жиҳатдан бўшлиги, мусиқаси ва ижро маҳорати талаб даражасида эмаслиги, хонандалар асосан тўй-ҳашамлар билан банд бўлиб, янги ижод намуналари яратишга етарли эътибор қаратмаётганлиги, шунингдек, миллий- маънавий қадриятларга, одоб-аҳлоқ меъёрларига ва менталитетга зид бўлган қўшиқлар яратиб, эфирга узатилаётганлиги ҳам кескин қораланган. Мазкур йиғилишда берилган вазифаларнинг ижроси мониторинг қилинганда бир қатор хонандалар ўз вақтида янги асарлар тақдим этганлиги ва аксинча, баъзи хонандалар қарор ижросини таъминламаганлиги, бу орқали эса Лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланган. "Ўзбекнаво"дан хабар беришларича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 июнь "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-1984-сон Қарори мазмун- моҳиятини тўлиқ англаб етмай, байрам тантаналари учун янги қўшиқ тайёрлаш борасида жиддий камчиликка йўл қўйган бир қатор эстрада хонандаларига берилган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ҳамда баъзи хонандаларни огоҳлантириш мақсадида "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498- сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосланиб, жорий йилнинг 18 июнь куни Бирлашманинг МР-11/1-сон буйруғи қабул қилинган.
Просмотров: 643 | Добавил: Mexroj | Теги: yangiliklar faqat bizda | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Sizning reklamangi

Календарь

«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Архив записей

Наш опрос

Оцените мой сайт
Всего ответов: 6

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
FastCounter Mart.Рейтинг сайтов домена .UZ