Мана бир неча ойлардан бери Феруза Жуманиёзованинг клиплари тв-ларга тақдим қилиниб, бадиий кенгашлардан ўтгани билан эфирга узатилишига рад жавоби олинмоқда.
Хонанда ва унинг онаси бу тушунарсиз "запрет"ни жавобини тушунмай халак. Қани энди биров "Мана бу қилмишинг учун" деса.
Кимдан жавоб сўрасак "Тепадан биттаси рухсат бермаяпти" дейишади.
Феруза ва унинг онаси билан 2012 йил сўнггида қилган сухбатимда бу қайсидир амалдорнинг Ферузага шахсий бўлган бир сабаби орқалик бўлиши мумкин эканлигини айтганди. Лекин интервьюга буни киритмаслигимни ва инсоф сўраб харакат қилишларини айтишганди.
Сухбат сўнггидаги "Сабр бергин Оллохим" қўшиғидан парчани жонли куйлаган Ферузанинг йиғлаб юборганини сабаби хам шу эди.
Бесабаб жазоланиш ғалати бўлса керак, шундай бўлсада улар харакат қилиб кўришди.
Лекин мана орадан ойлар ўтяпти хамки Ферузанинг ижоди тв-лар эшигини бесамар қоқиш билан ўтмоқда.
Чидаб туролмадим..
Биргина саволим бор, нахотки бугунги кунда қайсидир бир амалдор шахсий муносабати учун норасмий равишда бутун бошли халқдан бир хонандани ажратиш хуқуқига эга?
Ғалати...
Ким экан у тв-ларга қўнғироқ қилиб, рухсат бермаётган амалдор?