Главная » 2013»Август»3 » "БЕЙОНСЕ АЛЬБОМ УЧУН ЯРАТИЛГАН 50 ТА ҚЎШИҒИНИ РАД ЭТДИ"
20:32
"БЕЙОНСЕ АЛЬБОМ УЧУН ЯРАТИЛГАН 50 ТА ҚЎШИҒИНИ РАД ЭТДИ"
Бейонсе янги студия альбоми учун яратилган барча қўшиқлардан воз кечди ва материал устида бошқатдан ишлашни бошлади.
Продюсер Diplo июлнинг биринчи ярмида қўшиқчи альбомга иккита таронани киритишдан бош тортганини маълум қилган эди. Энди эса ушбу рақам 50 тага етгани айтилмоқда. Уларнинг барчаси Бейонсенинг дидига тўғри келмади. Мазкур диск Бейонснинг бешинчи альбоми бўлиши керак. Аввалги «4» пластинкаси 2011 йилнинг июнида чиқиб жуда кўп мамлакат хит-парадларининг биринчи поғонасидан ўрин олган. Columbia лейблини Бейонсе 2013 йилнинг баҳорида чиқармоқчи эди. Аммо пластинка тайёр бўлмади. Энди эса альбом анча вақтга қолдирилиши ва эҳтимол кейинги йилда ҳам чиқиши мумкин.