Америкалик балиқчининг ўзига хос ҳазили Интернетда катта шов-шув кўтарди, дейиш мумкин. The Daily Mail нашрининг ёзишича, йиртқич акулани тутиб олган ёш йигитча дўстларининг ёрдами билан ҳаммани ҳайрон қолдирмоқчи бўлган ва шу ҳазилни ўйлаб топган. Акуланинг ўлганига ишонч ҳосил қилгач, тиниб-тинчимас билиқчи йигитлар балиқнинг қорнини бўшатиб, дўстларини унинг ичига кириб олишига кўмаклашиб юборишди. Таъсирчан бўлиши учун, балиқчи йигит пичоқ ушлаган қўлини ташқарига чиқариб олди. Ушбу сурат то асл ҳақиқатдан хабар топгунларига қадар минглаб интернет фойдаланувчиларини даҳшатга солди.