Манзура икки кун давомида тоғ ён бағрида
янги "Бер бир имкон" қўшиғига клип суратга
олдирди. Қўшиқ мусиқаси Манзураники,
аранжировка ва матн Боб(ур) Умаров,
Режиссер Сарвар Исаев ва Рустам Муродов,
Стилист Февзи,
Дизайнер Хилола Шер.
Телебошловчи ва ҚВЗ лидери Даврон Кабулов
илк маротаба клипда чиқишга рози бўлиб,
Манзурани клипида бош рольни талқин этди.
Манзуранинг айтишича Даврон кучли махорат
билан роль ижро этган.
Бир неча маротаба санъаткорлардан клипда
чиқиш учун таклифларни рад этиб келган
Давронга, албатта савол билан мурожаат
қилмай илож йўқ;
Даврон Кабулов:- Тўғрисини айтсам, клипда
роль ижро қилиш фикрига хамиша салбий
қарардим. Лекин ўзимни актерликда синаб
кўриш фикри хам йўқ бўлмаган. Бунинг учун,
осмондан тап этиб тушгандек, фильмда чиқиб
турсам хам бўлмасди, сабаби бунинг учун
етарли "база"-тажриба бўлмоғи керак. Клип
эса, синалиш учун айни муддао.
Бугунги кунгача менга клипда иштирок этиш
мурожаати билан чиққан санъаткорларни, ё
мавқеи тўғри
...
Читать дальше »
|
"Whatsapp” дастури орқали ўзбек эстрадасининг ёрқин вакилларидан бири иштирокидаги янги видеоролик тарқалди.
Бир неча одам бассейнда чўмилаяпти, улар орасида хонанда Жаҳонгир Отажонов ҳам бор. У сувга ҳатто микрофони билан тушиб, "Чақасан"лаб қўшиқ айтяпти.
Бу видео лавҳани қандай тарқалгани, бўлган воқеанинг тарихи билан қизиқдик ва саволларга хонанданинг ўзидан жавоб олдик.
Жаҳонгир Отажонов: — Мазкур воқеа бир яқин дўстимизнинг уйида видеога олинган. Дўстлар даврасида ўзим истагандек куйлашим мумкин. Бунинг ёмон томони йўқ, деб ўйлайман. Лекин лавҳани ким тарқатиб юборганини билмайман.
Тўғри, ҳамманинг ўз ҳаёти, ўз одатлари бор. Аммо нима бўлганда ҳам, санъаткор халқнинг кўз ўнгида бўлади. Назаримизда, у ҳатто энг яқин дўстларининг даврасида ҳам ўз ҳатти-ҳаракатларини бошқара олиши шарт.
|
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 130-моддасига ўзгартиш киритилган бўлиб, маънавий бузуқлик ва аҳлоқсизлик, геноцит ва сепаратизмни, порнографик ва беҳаёлик акс этган малумотларни ифода этувчи маълумотларни яратиш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланган экан.
Агар ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси фуқороси томонидан тақиқланган малумотларга эга бўлган гуруҳлар ёки мавзулар яратилган бўлса, унга дастлабки 30 кунлик огоҳлантириш муддати берилади ва бу муддат ичида улардан тақиқланган маълумотларни ўчириш талаб этилади.
Агар 30 кунлик муддат давомида талаб бажарилмаса, ижтимоий тармоқлар маъмурияти билан тузилган шартномага асосан тақиқланган малумотларни яратган, сақлаган ва тарқатаётган фуқароларнинг иденфикацион кодлари ва маълумотлари олинади ва бу маълумотлар асосида айбланувчининг шахси аниқланиб, у истиқомат қилувчи махалла фуқаролар йиғини воситачилигида иккинчи 30 кунлик огоҳлантириш муддати берилади.
Агар ўтган 60 кунлик огоҳлантириш муддатида ҳам тақиқланган маъ
...
Читать дальше »
|
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Спорт» телерадиоканали учун футбол бўйича Англия Премьер-лигаси ўйинлари трансляциясини сотиб олади.
Бу ҳақда ЎзМТРК раҳбари Алишер Ходжаев 10 июль куни компания ходимлари билан ўтказилган мажлисда маълум қилган.
ЎзМТРК айни вақтда футбол бўйича Англия Премьер-лигаси, шунингдек, Италия «А» Серияси ҳамда Испания Примьероси ўйинлари трансляциясини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. ЎзМТРКдаги манбаларнинг берган маълумотларига кўра, айни вақтда ушбу мусобақаларни Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилиш ҳуқуқига эгалик қилувчи ширкатлар ЎзМТРКдан 1 миллион евро атрофида маблағ сўраган.
Kun интернет-нашри маълумотларига кўра, ҳозирги кунгача Англия Премьер-лигаси ўйинларини Ўзбекистонга трансляция қилиш ҳуқуқи AMI (Advisers Media International), Испания ва Италия чемпионатларини Ўзбекистон ҳудудида эфирга узатиш ҳуқуқи эса EBEL (Eurasian Broadcasting Enterprise LTD) компанияларига сотиб бўлинган ва ЎзМТРК олдинига айнан мазкур компаниялар би
...
Читать дальше »
|
Ўтган ҳафтада Тошкентда Samsung Galaxy S4 смартфонининг тақдимоти бўлиб ўтди. «Samsung Electronics Co. Ltd» компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйича директори Син Сик Чой янги техниканинг нархи ҳамда унинг айрим иловалари тўғрисида маълумот берди. «12 ойлик расмий кафолати бўлган Galaxy S4 смартфонлари 10 майдан эътиборан сотувга чиқди. Айни дамда смартфоннинг нархи 2 млн.дан 2,5 млн. сўмгача ташкил қилмоқда. Нархлар Samsung компанияси томонидан белгиланмайди, барча нархлар дилер ва дўконга боғлиқ. Директор янги смартфоннинг S- Translator илова имконияти хақида гапирар экан шундай дейди, - "Янги илова бир тилда айтилган сўзни илғаб олиб, ўша заҳоти бошқа тилга ўгириб бериш имкониятига эга. S- Translator айни дамда 10 та тилни қўллаб-қувватлайди (аниқроғи 9 тил, сабаби инглиз тили Британия ва Америка талқинида ишлатилган)”. Рўйҳатга ўзбек тили киритилмаган ва уни киритиш хақида ҳам ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Эслатиб ўтамиз, «Samsung Electronics Co. Ltd» компанияси Ў
...
Читать дальше »
|
Дилфуза Раҳимова, Отабек Муталхўжаев, Дилшод Раҳмонов, "Уммон” ва "Манго” гуруҳлари хонандаларининг лицензиялари амал қилиш муддати тугатилди. Бу ҳақда "Ўзбекнаво" бирлашмаси матбуот хизмати хабар берган. Хабарда таъкидланишича, миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг 2013 йил 23 март куни ўтказилган "Ўзбек эстрада санъатининг ривожланиш жараёнлари ҳақида”ги 2-сон йиғилишида ҳукумат томонидан эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган ижодкорлар учун шарт-шароитлар яратилгани қарамасдан, кўпгина эстрада хонандалари бундай имкониятлардан тўғри фойдаланиш ўрнига уни суиистеъмол қилаётганлиги танқид қилинган. Бундан ташқари, ёш хонандалар айниқса, унвон олган хонандаларда талабчанлик йўқолиб, ҳотиржамликка, ўзибўларчиликка берилишаётгани, аксар холларда хонандаларининг репертуаридан ўрин олган қўшиқлар мазмунан саёзлиги, бадиий жиҳатдан бўшлиги, мусиқаси ва ижро
маҳорати талаб даражасида эмаслиги, хонандалар асосан тўй-ҳашамлар билан банд бўлиб, янги ижод н
...
Читать дальше »
|
Ёр юзини бир кўрмоққа зор |
ПОЗИЛЖОНОВНИНГ УСМОНОВАГА МЕҲР-МУҲАББАТ ИЗҲОРИ!? ҚЎШИҚ ҲАМ "НИЛУФАР", КЛИПДА ҲАМ НИЛУФАР! ... Читать дальше » |